Бернд Ульбрихт корпорация ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди

ASTANA. Kazinform – Бернд Ульбрихт корпорация ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди.

Фото: Акорда

Унинг фикрича, Siemens компанияси Қозоғистон бозорига кириб келган 30 йил давомида қатор саноат лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишда иштирок этган.

Siemens AG вице-президенти ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

У компания электр тармоқларини модернизация қилиш, рақамлаштириш, автоматлаштириш, сув таъминоти соҳаларида технологик ечимларни таклиф эта олишини, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш марказлари инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этишга тайёр эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Қпсим-Жомарт Тоқаев Siemens AG компаниясининг тижорат ва молиявий масалалар бўйича вице-президенти Бернд Ульбрихтни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.