Белград марказидаги ўрта мактаб биносида тенгдошларига қарата ўт очган ўсмир камида тўққиз кишини ўлдирди.
«Вечерне новости» газетасининг ёзишича, еттинчи синф ўқувчиси аввалига қўриқчини, сўнгра йўлакда бўлган саккиз нафар ўқувчини отган. Ярадорлар бор, уларнинг аҳволи оғир. Отишма гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган бўлиши мумкин.