Ҳалок бўлган қурувчиларнинг аксарияти чет элликлар эди – уч нафари португалиялик, бир нафари руминиялик ва яна бири россиялик бўлган. Ушбу мамлакатларнинг элчилари воқеа жойига ташриф буюришди. Терговга прокуратура ҳам қўшилган.
Антверпен муҳандислик бўлими мутахассислари янги бинонинг қулаши сабабларини ўрганмоқдалар. Айни пайтда мактаб қурилиши тугашига шубҳа мавжуд ва шаҳар ҳокимияти барча биноларни бузиш кераклигини истисно этмаяпти.