Хусусий сотувчилар, давлат идоралари, мутахассислар (шифокорлар, стоматологлар ва ҳуқуқшунослар), иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган уюшмалар, клублар камида битта электрон тўлов воситасини таклиф қилишлари керак.
Бу чора Бельгия федерал парламенти депутатлари томонидан жорий йилнинг март ойида қабул қилинган қонун лойиҳасида кўриб чиқилди.
Савдогарлар ўз мижозларига қайси тўлов усулини таклиф қилишни танлашади. Нақд пулда ҳам тўлаш мумкин. Бу таклифлар солиқ фирибгарлигига қарши кураш режасининг бир қисмидир.
Давлат органи вакилларининг фикрича, мижозлар электрон воситалар орқали қанча кўп тўлов қилса, даромадни яшириш шунчалик мумкин эмас.
Фото: Joe Raedle/Getty Images
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков