— Расмий ташриф давомида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 2025 йилда савдо айланмаси қарийб 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг дастлабки етти ойи натижаларига кўра, экспорт ҳажми 35 фоиздан ошди. Бош вазирнинг ташрифи давомида 100 миллион доллардан ортиқ шартномалар имзоланди. Улар орасида саноат кооперацияси лойиҳалари ва Беларусь Республикасига автомобиллар етказиб бериш бўйича келишувлар бор. Умуман олганда, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилди, — деди ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев.
Хусусан, 2027–2028 йилларда «Hyundai Trans Auto МСЖ томонидан ишлаб чиқарилган 790 та тижорат автомобилини Беларусь ҳамкори — «Эр Си Эм» МЧЖга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Уларнинг умумий қиймати камида 30 миллион долларни ташкил этади. Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Беларус бозорига тасдиқланган умумий экспорт салоҳияти йилига 4,5 мингтагача автомобилни ташкил этади. Шунингдек, Қозоғистон ичимликлари ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Олжас Бектенов Минскда Александр Лукашенко билан учрашди.