Суҳбат чоғида жорий йил 14 январда “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” халқаро саммити доирасида Қозоғистон ва Нигерия президентлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, агросаноат мажмуи, транспорт-логистика, энергетика, геология-қидирув, рақамли технологиялар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.
Ўтган йили Қозоғистон ва Африка давлатлари ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 15,4 фоизга ўсиб, 789,2 миллион долларни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида Қозоғистон буғдойини Нигерияга етказиб бериш истиқболлари кўриб чиқилди. Транспорт ва логистика соҳасида Ўрта йўлак Қозоғистон учун Шимолий ва Ғарбий Африка бозорларига маҳсулот экспорт қилиш имкониятларини очиб беради.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Қозоғистон ва Нигерия ўртасидаги ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш ниятларини тасдиқладилар.