Бектенов, Ашимбаев ва Қошанов уруш қурбонларини хотирладилар

ASTANА. Кazinform — Олжас Бектенов, Маулен Ашимбаев ва Ерлан Қошанов "Ватан-Она" ёдгорлигини зиёрат қилиб, уруш пайтида ҳалок бўлганларни хотирладилар, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Фото: Ҳукумат

Давлат раҳбари топшириғига кўра, Бош вазир Олжас Бектенов, Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Ғалаба куни муносабати билан Астанадаги "Ватан-Она" ёдгорлигига гулчамбарлар қўйишди.

Фото: Ҳукумат

Тадбир иштирокчилари уруш пайтида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар, фронт ортидаги меҳнаткашлар ва уруш қурбонлари хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

Фото: Ҳукумат
Фото: Ҳукумат

Ғалаба куни тарихдаги энг муҳим кунлардан бири бўлиб қолмоқда, бу бизга тинч ҳаётнинг қадрини, авлодлар давомийлиги ва ҳамжиҳатликни, шунингдек, мамлакат тинчлигини сақлаш масъулиятини эслатади.

Фото: Ҳукумат
Фото: Ҳукумат
Фото: Ҳукумат

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.