Ҳамюртимиз J2 тоифасида 81 килограммгача бўлган вазн тоифаси финалида Ким Дон Хунни иппон усулида мағлуб этди. Шу тариқа, Бексултан Қулмирза олтин медални қўлга киритди.
ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Ғалимжан Смағулўғли ҳам ушбу тоифада 81 килограммгача бўлган вазнда Эрон вакили Реза Ғоламини мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида Даяна Федосова J2 тоифасида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида финал босқичига қадар етиб борди. Натижада Даяна бронза медали учун кечган беллашувда сингапурлик Хунг Жоан Хуэй Синни иппон усулида мағлуб этди.
Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида тўртта олтин медални ҳам қўшиб ҳисоблаганда, жами 20 та медаль мавжуд.