Чикаго полициясининг маълум қилишича, жума ва шанба кунлари ўтказилган ҳужумларда 7 киши ҳалок бўлган ва камида 44 киши яраланган.
Биродарлик севгиси шаҳри деб аталган Филадельфия байрам дам олиш кунларида қуролли зўравонликларнинг авж олишини бошдан кечирди. 72 соат ичида 27 киши ўқ жароҳати олди, улардан 8 киши ҳалок бўлди.
Жорий йилда Филадельфияда 364 та қотиллик содир этилган (4 сентябр ҳолатидаги маълумотлар – таҳр. эслатма), йил бошидан 28 августгача эса 2440 та отишма содир бўлган.
Танқидчиларнинг таъкидлашича, Чикаго ва Филадельфия каби шаҳарларда отишмалар ва қуролдан ўлим ҳолатлари кўпайган, бу ерда илғор қонунчилар ва шаҳар расмийлари полицияни молиялаштиришни қисқартиришга чақирган.
Фото: english.news.cn
Муаллиф: Рустем Қожибаев