Жуфтлик ушбу суммадан 23,7% ставкада 146,6 минг доллар миқдорида федерал даромад солиғини тўлаган. Жо Байден ва унинг рафиқаси уларнинг уйи жойлашган Делавер штатида ҳам тахминан 30,9 минг доллар солиқ тўлаган. Шунингдек, Жилл Байден ўтган йили Виржиния штатида ҳам 3500 доллар солиқ тўлаган.
Ўтган йили Байденлар 17 хил хайрия ташкилотига 20 минг доллар хайрия қилган. Шундан 5 минг доллар марҳум ўғли номи билан аталган Бо Байден жамғармасига тушган.
2022 йилда оиланинг йиллик даромади 579,5 минг долларни ташкил этди. “Bloomberg”нинг ёзишича, 2023 йилда даромаднинг ошиши Шимолий Виржиния жамоат коллежи профессори Жилл Байденнинг маошининг ошиши билан боғлиқ. Шунингдек, ижтимоий суғурта тўловларининг ошиши туфайли даромад ҳам ошган.