Даккадаги олти қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бангладеш пойтахтидаги ёнғин оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.
Соғлиқни сақлаш вазири Саманта Лал Сеннинг сўзларига кўра, ёнғин Даккадаги 6 қаватли бинода содир бўлган.
Шунингдек, кўплаб жабрланганлар ҳақида хабар берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган ресторанда содир бўлган. Кўп одамлар бино ичида қамалиб қолган.
Қутқарувчилар бинодан 75 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлди, улардан 42 нафари ҳушсиз ҳолатда эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.