Саноат полицияси бўлими бошлиғи Муҳаммад Сарвар Алам шанба куни журналистларга баъзи ишчилар ҳали ҳам энг кам ойлик иш ҳақи 23,000 така / 209 долларни талаб қилишаётганини айтди.
Ишчилар сешанба куни ҳукумат эълон қилган иш ҳақини 56 фоизга оширишни рад этиб, норозилик намойишларини давом эттирдилар.
Хабарларга кўра, намойишлар автомобиллар ва заводларнинг вандализм қурбонига айланишига, шунингдек, Дакка ва унинг атрофида полиция ва ишчилар ўртасида тўқнашувларга олиб келган.
Чоршанба куни Дакка яқинидаги Ғазипур туманидаги Конабари округида иш ҳақини оширишни талаб қилиб чиққан намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувда тикувчилик фабрикасида ишлайдиган аёл ҳалок бўлди.