Бангкокдан Қозоғистонга янги ҳаво йўли очилади
ALMATY. Kazinform – Алмати ва Таиланд ўртасида янги ҳаво йўналиши очилади. Бу ҳақда Алмати шаҳар туризм бошқармаси маълум қилди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Thai AirAsia X авиакомпанияси 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Бангкокдан Алматига тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўяди.
“Бу қадам Қозоғистон ва Таиланд ўртасида туризм алмашинувини ривожлантириш учун катта имконият яратади. Янги рейс Жанубий-Шарқий Осиё давлатларидан келадиган сайёҳлар учун Алматига йўлни енгиллаштириб, шаҳарнинг Марказий Осиёдаги туристик марказ сифатидаги нуфузини оширади. Алмати шаҳрида Thai AirAsia X компанияси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Жанубий Корея авиакомпанияси Инчхон ва Алмати ўртасида янги рейс очган эди.