Бангкокда мактаб автобуси ёниб кетди: қурбонлар бор
ASTANA. Kazinform - Бангкок (Таиланд) яқинида 40 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Фото: Синьхуа
Xinhua агентлиги хабарига кўра, қутқарувчилар автобус ёниб кетгани ҳақида маҳаллий вақт билан тахминан 00:28 да хабар олган.
Фото: Синьхуа
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 42 нафарга яқин йўловчи бўлган, улар орасида мактабгача таълим муассасаси ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳам бўлган.
Кўплаб йўловчилар жароҳатланган, 19 киши қутқарилган, ҳалок бўлганлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда мактабдаги ёнғин оқибатида 17 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.