Бакуда Қозоғистон-Озарбайжон дўстлигига бағишланган маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди

Фото:
BAKU. Кazinform – Баку шаҳридаги ака-ука Новрузовлар номидаги 36-мактабда «Олимпиада маданий-маърифий дастури» доирасида Қозоғистон-Озарбайжон дўстлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири Қозоғистоннинг Озарбайжондаги Элчихонаси матбуот хизматига таяниб.

Ташкилотчилар байрамни Озарбайжон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари, шунингдек, Озарбайжон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун қурбон бўлганларни бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошлади.

Тадбирнинг асосий қисмида қозоқ халқининг миллий анъанаси – «Тусау кесер» маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг ўқувчилар камондан отиш мусобақасида иштирок этди.

Маданий-маърифий кечада қозоқ ва озарбайжон қўшиқ ва рақслари янгради. Тадбирга Ақтау шаҳридан 36-мактабнинг «Шуғилла» рақс гуруҳи, «Қос перне» дўмбра ансамбли, мактаб ўқитувчилари ташриф буюрди.

Концерт дастури якунида сўзга чиққан Озарбайжон Миллий Межлиси депутати Ульвия Гамзаева Қозоғистоннинг Озарбайжон учун алоҳида ўрни борлигини, бунинг асосий сабабларидан бири ХХ асрнинг 20-19 йилларидаги оғир қувғин-сургун даврида эканлигини таъкидлади. Шу даврда қозоқ замини минглаб озарбайжонлар учун бошпана бўлиб, уларнинг иккинчи ватанига айланди.

Тадбирда Озарбайжон парламенти депутатлари, Озарбайжон Республикаси Олимпия қўмитаси, Фан ва таълим вазирлиги, ижро ҳокимияти органлари вакиллари, газета ва журналлар муҳаррирлари, Қозоғистон Республикаси элчихонаси дипломатлари, шунингдек, Ақтау шаҳридаги Назарбаев интеллектуал мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этди.

Сўнгги хабарлар