“Баҳрайн–2025”: Ўзбекистон терма жамоасининг олтин медаллари 9 тага етди
TASHKENT. Kazinform — Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли ўтди, деб хабар беради UzA.
Мусобақанинг аралаш жанг санъати бўйича баҳсларида 50 кг. вазн тоифасида иштирок этган Аваз Анваров финалда қозоғистонлик Санжар Иманғалини мағлуб этиб, III Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Шунингдек, –55 кг. вазн тоифаси финал баҳсида иштирок этган Иброҳим Ботиров кумуш медални қўлга киритди.
Таэквондо WT беллашувларининг –73 кг вазн тоифасида Аҳаджон Мухторов ва –55 кило оғирликда Рухшонахон Равшанова олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси 9 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Баҳрайн-2025”: Ўзбекистон делегацияси медаллари 13 тага етди.