“Баҳрайн-2025”: Ўзбекистон делегациясининг олтин медаллари 21 тага етди

Фото: Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform — Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларининг 11 куни ҳам Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли ўтди, деб хабар беради UzA.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, дзюдо бўйича ўтаётган беллашувларда Дилафрўз Болтабоева (-40 кг), Абубакр Сатторов (-55 кг) каби полвонлар олтин медалга сазовор бўлди. Алина Колючева ҳамда Давлат Аҳроров эса кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Шоҳжаҳон Усмонов ўз вазн тоифасида бронза медалига эга чиқди.

Оғир атлетика бўйича вазни -69 кг. бўлган қизлар ўртасида Шаҳноза Ҳайдарова даст кўтаришда 97 кг. натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Эркин курашчи Шаҳобиддин Нурмонов (-48 кг) кумуш Абдумалик Жалолиддинов эса (-55 кг) бронза, аёллар курашида Шоҳиста Шоназарова (-43 кг) шоҳсупанинг иккинчи ўрнидан жой олди.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 21 та олтин, 10 та кумуш 19 та бронза медалига етди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси медаллари 13 тага етгани ҳақида хабар берган эдик.