Айни пайтда касалланган аёлга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Вазирлик маҳаллий эпидемиологик назоратни кучайтирмоқда ва бутун дунё бўйлаб маймун чечагининг тарқалишини диққат билан кузатиб бормоқда«, - дея хабар беради Khaleej Times.
24 май ҳолатига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллигининг тасдиқланган ва шубҳали 250 дан ортиқ ҳолатларини қайд этган.
Аввалроқ БАА соғлиқни сақлаш расмийлари маймун чечаги вируси асосан Марказий ва Ғарбий Африканинг ёмғирли ўрмонларида бўлиши ва баъзан бошқа ҳудудларга ҳам тарқалишини таъкидлаган эди.
Вируснинг инкубация даври одатда 7 дан 14 кунгача, лекин баъзи ҳолларда 21 кунгача давом этиши мумкин.