Суҳбат чоғида БАА вазири БАА раҳбарияти ва халқи номидан Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
М.Тлеуберди Қозоғистон раҳбарияти томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Томонлар юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.