ASTANA. Kazinform – Пентагон Қатарга аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида жойлаштирилган қирувчи самолётлар, қуролли учувчисиз самолётлар ва бошқа ҳаво кемаларини олиб кетмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.
АҚШ қўмондонлигининг Қатардаги Ал-Удейд авиабазасига қўшимча самолёт жўнатиш қарори БААнинг Абу-Дабидаги Ал-Дафра авиабазасида жойлашган ускуналардан фойдаланган ҳолда Яман ва Ироқдаги нишонларга ҳаво ҳужумларига энди рухсат бермаслигини эълон қилганидан сўнг қабул қилинди.
БААга кўра, бу чоралар ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар нишонига айланмаслик учун АҚШнинг минтақадаги ҳарбий амалиётларини осонлаштиришга асосланган.
Вазият минтақавий можародан қўрққан Вашингтон ва Форс кўрфазининг баъзи давлатлари ўртасида ўсиб бораётган кескинликни акс эттиради.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы