Барча турдаги транспорт воситалари учун йўл ёпиқ.
«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 12 январь куни Нур-Султанда жануби-ғарбий томондан тезлиги 15-20 м/с қор бўрони эсади.
Нур-Султан шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига шаҳар ташқарисига чиқмаслик ва ҳушёр бўлишни, об-ҳавонинг ўзгариши ва чекловлардан хабардор бўлишни маслаҳат беради. Йўлларнинг ёпилиши тўғрисида маълумотлар «112» хизмати томонидан SmartAstana иловасида СМС орқали, шунингдек «12-Nur- Sultan» Телеграм-каналида юборилади.