Бундан буён Ҳажга бориш истагида бўлган қозоғистонликлар Туркистон халқаро аэропортидан ҳам учишлари мумкин. Парвозлар ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари «Airbus-320» самолётларида амалга оширилади. Чипталар нархи 150 000 тенгедан бошланади.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, келажакда рейслар сони кўпайтирилиши мумкин. Бу Қозоғистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, маданий ва туристик алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Фото: gov.kz