Биринчи босқичда Азамат Мақулбек 100 килограммлик тошни 1 дақиқада 180 метр масофага кўтарди. Иккинчи босқичда Азамат 38 марта 130 килограмм оғирликдаги тошни кўтариб, ўз рекордини янгилади. Шунингдек, қозоқ полвони нишонга оғир найза улоқтириш баҳсларида пешқадамликни қўлга киритди ва уч босқич натижасига кўра финал босқичига йўлланма олди.
Финалда Азамат Мақулбеков 100 кг оғирликдаги такани 7 марта кўтариб, 0,5 тонналик аравани 12,9 метр судраб чиқди.
Якунда қозоғистонлик спортчи барча босқичларда пешқадамликни қўлга киритди ва ғолиб бўлди.
Powerful nomad баҳсида Испания, Ҳиндистон, Хитой, Қувайт, Татаристон, Эрон, Россия каби 16 давлатдан 16 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди.