Аукцион уйининг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, картинанинг дастлабки баҳоси 500-700 минг фунт стерлинг оралиғида белгиланган. Ушбу асар илк бор аукцион савдосига қўйилган.
Айвазовский картинани 1862 йилда чизган. XIX аср охирида уни эстониялик коллекционер ва антиквариат буюмлари савдогари Санкт-Петербургдан сотиб олган. Шундан буён картина бир асрдан ортиқ вақт давомида бир оиланинг қўлида сақланган.
Sotheby’s маълумотларига кўра, большевиклар инқилобидан кейинги тартибсизликлар ва фуқаролар уруши тугагач, оила Эстонияга қайтиб кетиш жараёнида асарни Россиядан олиб чиққан.
Sotheby’s сайтида келтирилишича, картина рассомнинг туғилган шаҳри Феодосиядан кема орқали Триестга олиб борилган ва кейинчалик Европадаги кўргазмада намойиш этиш учун жўнатилган бўлиши мумкин.