15 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда 22 949 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, улардан 1185 нафари касалхонага ётқизилган, 21 764 нафари амбулатория шароитида.
Коронавирус билан касалланган беморларнинг 26 нафарининг аҳволи оғир, 9 нафарининг аҳволи ўта оғир, 6 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.