Ябули тоғ-чанғи курортида аёллар ўртасида ўтказилган фристайл акробатика мусобақасида у 76,54 балл тўплаган ҳолда учинчи ўринни эгаллади.
Хитойлик спортчилар олтин ва кумуш медалларни бўлишди.
Биринчи босқичда Аяна Жолдас 65,52 балл тўплаб, кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон делегациясининг Харбин қишки Осиё ўйинларида қўлга киритган тўртинчи медалидир.
Аввалроқ қозоғистонлик спортчилар қишки Осиё ўйинларининг биринчи кунида 3 та кумуш медални қўлга киритиб, медаллар жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаганди.
Шунингдек, бугун Қишки Осиё ўйинларида ҳамюртларимиз спортнинг етти тури бўйича куч синашади.