“Автобус бузилиб қолган”: Ақтўбе вилоятидаги масжидга 55 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлаштирилди

Ақтўбе вилоятида “Тошкент-Қозон” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси республика аҳамиятига молик “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 965 километрида бузилиб қолган. Автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фото: ҚР ФВВ

Йўловчилар ФВД кучлари томонидан Қорабутақ қишлоғи масжидига кўчирилди, улардга тиббий ёрдам керак бўлмаган.

“Фуқароларга об-ҳаво ўзгаришларига риоя қилиш, об-ҳаво ёмонлашгани ва автомобил йўлларида автомобиллар ҳаракатида чекловлар мавжуд бўлганда йўлга чиқмаслик тавсия этилади. Автомобилнинг техник ҳолатини кузатиб боринг”, – деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.