Ушбу қарор бир овоздан қабул қилинди, бу ажабланарли эмас. Курцнинг ўзи ҳамкорларидан прокуратуранинг ушбу илтимосини қўллаб-қувватлашни сўради. У коррупция иши бўйича ўзининг айбсизлигини исботлаш ниятида эканини айтди.
Сиёсатчи пора олишда кўмаклашиш ва ишончни суйистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у сўровномаларни сохталаштиришга алоқадор бўлиши мумкин.
Ушбу жиноий иш туфайли 9 октябр куни Себастьян Курц истеъфога чиқишини эълон қилди. У бу қадамини катта ислоҳотларга тайёргарлик кўраётганда мамлакатни хаосга тушиб қолишдан сақлаб қолиш истаги ва пандемия сабаб бўлган инқироз билан изоҳлади.