Австрия мактабларида 14 ёшдан кичик қизлар энди рўмол ўрай олмайди

ASTANA. Kazinform - Янги ўқув йили бошланиши билан Австриядаёши 14 гача бўлган қизларга давлат ва хусусий мактабларда ҳижоб ва бурқа каби «анъанавий мусулмон» бош кийимларини кийишни тақиқловчи қонун кучга кирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBC га таяниб.

Фото: Sky News

Ҳукуматда таъкидланишича, қонун «гендер тенглиги тамойилига содиқликнинг аниқ тасдиғи» бўлиб, қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Бироқ танқидчилар янги қонун Конституцияга зид бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Энди ўқитувчилар янги тақиққа риоя этилишини назорат қилиши керак. Агар улар рўмол ўраган ўқувчи қизга дуч келса, у ва унинг қонуний вакиллари билан бир қатор суҳбатлар ўтказиши белгиланган.

Қоида бир неча бор бузилган тақдирда, ўқитувчилар болаларни ҳимоя қилиш хизматларини хабардор қилиши шарт. Энг сўнгги чора сифатида қонуний вакилларга 800 еврогача (тахминан 930 доллар) миқдорида жарима солиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Португалия юзни яширадиган кийимларни кийишни тақиқлади. Бундай қоидалар Франция, Бельгия, Австрия, Дания ва қатор бошқа давлатларда ҳам амал қилади.