Нидерландиянинг Loop Biotech фирмаси томонидан яратилган қўзиқорин тобути мицелий ва каннабис толасидан ясалди.
Тобут иқлим назорати остидаги махсус хонада қолипланади, уни тайёрлаш учун атиги бир ҳафта керак бўлади. Дафн этилгандан сўнг, тупроқда парчаланиши тахминан 45 кун давом этади.
Бу жараён компостлашга ўхшайди, чунки тобут аста-секин парчаланади ва парчаланиши учун 50 йилгача вақт кетиши мумкин анъанавий ёғоч тобутга қараганда анча тезроқ озуқавий моддаларга бой тупроққа айланади.
Нидерландия компаниясининг асосчиси ҳар бири тахминан 30 кг оғирликдаги қўзиқорин шаклидаги тобутлар парчаланишни камайтириш орқали Австралия дафн маросимлари секторининг барқарорлигини яхшилайди деб умид қилмоқда.
— Гап табиатга ҳурмат кўрсатиш ҳақида: бизда ўсиб, кейин табиатда эрийдиган қўзиқорин бор, аммо ҳақиқий фойда шундаки... у тупроқни бойитади, — дейди Loop Biotech бош директори Боб Хендрикс.
Австралияликларнинг тахминан 70 фоизи кремацияни танласа-да, дафн қилишнинг бу усули атроф-муҳитга сезиларли таъсир кўрсатади. Битта стандарт кремациядан чиқадиган чиқиндилар тахминан 125 кг карбонат ангидридга тенг деб ҳисобланади.
Сўнгги йилларда экологик жиҳатдан тоза альтернативалар, жумладан, ишқорий гидролиз — кремацияга ўхшаш, аммо олов ўрнига сувдан фойдаланадиган жараён шунингдек, бальзамсиз табиий дафн қилиш ва саёз дафн қилиш каби кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой дафн маросимини тартибга солиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди.