Сингапурнинг 8world.com нашри хабарига кўра, Австралия бош вазири Энтони Албанесе яқинда ўтказилган матбуот анжуманида ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланиш ёшларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига таъсир қилишини таъкидлаган.
Шу сабабли Австралия ҳукумати ҳозирда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига йўл қўймаслик учун жуда қаттиқ чоралар кўришни режалаштирмоқда.
Тегишли чора-тадбирлар ёш чегараларини белгилашни ўз ичига олади.
Facebook, Instagram, TikTok, Х ва YouTube каби йирик ижтимоий медиа платформалари Австралия ҳукумати томонидан чекланиши мумкин.