Қазгидромет маълумотларига кўра, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Бокейўрда ва Жанибек туманларида, Ақтўбе вилоятининг Шалқар ва Ирғиз туманларида ҳамда Атирау вилоятининг Қурманғази туманларида атмосфера қурғоқчилиги кутилмоқда.
Жетису вилоятининг Олакўл ва Оқсув туманларида, Жамбил вилоятининг Мўйинқум, Қордай, Сарисув, Талас, Шу, Жамбил ва Байзақ туманларида ҳамда Туркистон вилоятининг Арис, Созақ, Ордабаси, Шардара, Тулкибас, Байдибек туманларида ҳам қурғоқчилик бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Қизилўрда вилоятининг Орол, Қазали, Қармақши, Шиели туманлари ва Қизилўрда шаҳрида ҳам атмосфера қурғоқчилиги кутилмоқда.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг Тимирязев ва Есил туманларида, шунингдек, Қостанай вилоятининг Узункўл ва Қамисти туманларида намлик даражаси ўртача бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг қолган қисмида намлик даражаси иқлим нормасига яқин бўлиши мумкин.