Д.Кублер 7:5, 7:6 (7:3) ҳисобида зафар қучди. Учрашув 2 соат 9 дақиқа давом этди.
Энди Жейсон Кублер ярим финалда қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кортга чиқади.
Бублик аввалроқ «Катта дубулға» туркумига кирувчи уч карра ғолиб, австралиялик Энди Маррейни мағлуб этганди.
Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 600 минг доллардан ошади.