AҚШнинг Довуллар миллий маркази маълумотларига кўра, якшанба куни Aтлантика океанида «Роуз» деб номланган мавсумнинг ўн еттинчи тропик довули юз берди.
«Роуз» Aтлантика тропик камарининг шарқида, Кабо -Верде республикаси оролларидан тахминан 720 км жануби -ғарбда ҳосил бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Хабар қилинишича, «Роуз« довулининг тезлиги соатига 65 км. Синоптиклар довулнинг ерга урилиши ҳақидаги тўғридан -тўғри таҳдидларни истисно қилишди.