Атирау вилояти Полиция департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, Атирау шаҳри миграция бўлими ходимлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган. У шаҳарда вақтинча яшаш учун рўйхатдан ўтмоқчи бўлган.
Унинг ҳужжатларини текшириш пайтида полиция унинг халқаро қидирувда эканлигини аниқлади. 32 ёшли эр киши Молдовада жиноят қилганликда айбланмоқда.
У Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 291-моддаси («Пора бериш») билан судланган. Бир йил олдин Россия ҳуқуқ органлари унга халқаро қидирув эълон қилган. Ҳозирги пайтда унга ҳеч қайда кетмаслик тўғрисида тушунтириш хати олиш шаклидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.