Атирау вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи хабар беришича, воқеа 20 июнда содир бўлган.
«Маҳаллий вақт билан соат 14:20 да Атирау шаҳрида яшовчи фуқаро Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сувдан қутқарув гуруҳининг алоқа рақамига қўнғироқ қилиб, Жаийқ дарёсида бир киши чўкиб кетаётганини айтди. Эркак дарёнинг махсус жиҳозланмаган қисмига чўмилиш учун кетган. У сувнинг ўртасига сузиб кетди ва қайтиб кела олмади. Воқеа жойига тезкор-қутқарув гуруҳининг қутқарувчилари тезда етиб келиб, эркакни қутқариб, ички ишлар ходимларига топширди», – дейилади хабарда.
Қутқарилган шахс 55 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди. У спиртли ичимлик ичиб, сувга тушиб кетган.
Муаллиф: Бек Мустафа