Атирауда анъанавий камондан отиш бўйича «Алтин Орда» халқаро турнири якунланди
Камончилар 30 метрдан 70 метргача Пута, Ўрта Осиё ва Жамби нишонларида мерганлик маҳоратини синовдан ўтказди.
Мазкур тадбирда Атирау вилояти ҳокими ўринбосари Жасулан Бисембиев ва Қозоғистон Республикаси Миллий спорт турлари ассоциацияси Бош котиби ўринбосари Тастанбек Есентаевлар иштирок этиб, ғолибларни тақдирлашди.
Турнир якунларига кўра, эркаклар ўртасида Пута нишони (70 метр) бўйича Интимақ Мурадилович (Қирғизистон) 1-ўрин, Бексултан Марат (Қозоғистон, Атирау) 2-ўрин, Бахит Тоқтоматов (Қирғизистон) 3-ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасида (60 метр) Динара Жақсилиқова (Қозоғистон, Астана) биринчи, Ямбиидончир Баярцецег (Мўғулистон) иккинчи, Алия Ишмуратова (Россия) учинчи ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасида Марказий Осиё нишон йўналишида (40 метр) Аккайя Хаяти (Туркия) 1-ўрин, Бахит Тоқтоматов (Қирғизистон) 2-ўрин, Рустам Ногойбаев (Қирғизистон) 3-ўринни эгаллади.
Аёллар ўртасида Алия Ишмуратова (Россия) 1-ўрин, Фариза Сабиржан (Қозоғистон, Астана) 2-ўрин, Динара Жаксиликова (Қозоғистон, Астана) 3- ўринни эгаллади.
Жамба нишон турида (30 метр) эркаклар ўртасида 1-ўринни Самал Зулпихаров (Қозоғистон, Манғистау), 2-ўринни Мақсат Абдикеримов (Қозоғистон, Чимкент), 3-ўринни Ербол Тапенов (Қозоғистон, Астана) эгаллади.
Аёллар ўртасида Норсиани Бинти Мохд Hop (Малайзия) 1-ўрин, Жазира Кузекбай (Қозоғистон, Астана) 2-ўрин, Царица Анжела (Қозоғистон, Астана) 3-ўринни эгаллаб, медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада 11 давлат, жумладан, Қозоғистондан 150 нафарга яқин мерганлар куч синашди. Турнир ташкилотчиси Қозоғистон Республикаси Миллий спорт турлари ассоциацияси, Қозоғистон Республикаси камондан отиш федерацияси ва «Batu Han zhebesi» минтақавий анъанавий камондан отиш федерацияси ҳисобланади. Турнирнинг асосий ҳамкори «Самрук Қазна» АЖ, ҳамкори эса «Sportqory» спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобланади.