Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитаси матбуот котиби Сакен Дилдахметнинг сўзларига кўра, қора икра олинган бакранинг вазни 148 кгни ташкил қилган. Уни балиқчилар 1 март куни Жайиқ (Урал) дарёсидан овлашган.
«Сунъий равишда олинган қора икра «Осётр» аппаратига жойлаштирилди. Кейин у ҳовузда, кейин тўғонга етилади. Июль-август ойларида Жайиқ дарёсига, яъни табиий ўсиш муҳитига юбориш режалаштирилган. Бакра балиғи эса яқин орада Каспий денгизига юборилади«, - деди Сакен Дилдахмет.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан бери «Жайық-Атырау» балиқ заводида 57 та бакра балиғи овланган. Бу йил 75 миллион ёш балиқни, шу жумладан 7 миллион дона бакра балиғини табиий муҳитга юбориш режалаштирилган.