Атирау вилояти Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, 1 июнга қадар 6 та давлатдан ўз тарихий ватанига кўчиб ўтганларнинг барчаси “ватандош” мақомини олди.
— Жорий йилнинг 5 ойи давомида Атирау вилоятига хориждан 89 оила кўчиб келди, мазкур оилаларда 108 нафар этник қозоқ мавжуд. Улар Қозоғистонга доимий яшаш мақсадида келган ва “ватандош” мақомини олган. Кўпчилиги Ўзбекистон Республикасидан – 71 оила (86 киши), Россия Федерациясидан – 9 оила (10 киши), Хитой Халқ Республикасидан – 6 оила (9 киши), Украина, Тожикистон ва Туркманистондан – 3 оила (3 киши), - деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.
Келган этник қозоқлардан 78 та оила Атирау шаҳрида қолишни танлади. Бу оилаларда 97 киши бор. 4 оила (4 киши) Жилиўй туманини, 1 оила (1 киши) Махамбет туманини танлади. Шунингдек, Мақат туманига 2 оила (2 киши), Қурманғази туманига 2 оила (2 киши) ва Индер туманига 2 оила (2 киши) кўчиб келган.