ASTANА. Кazinform — Asus 2026 йилда янги смартфон моделларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишини эълон қилди. Аввалроқ Тайвандаги дистрибmюторлар етказиб бериш тўхташи ва бизнес 2025 йил 31 декабрдан ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришган эди. Бу ҳақда DigiTimes нашрига таяниб, 24 kg сайти хабар берди.
Бироқ, Asus бу маълумотга жавобан бозорда ишлашни давом эттиришини, аммо келгуси йилда янги маҳсулотларни тақдим этишни режалаштирмаганлигини айтди.
Компания шунингдек, илгари чиқарилган қурилмаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашни кафолатлади. Хусусан, кафолат хизмати, таъмирлаш ва дастурий таъминотни янгилаш давом этади.
Asus смартфонлар бозорига 2000 йилларнинг бошларида кирди. Компаниянинг ZenFone линияси арзон нархи туфайли Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида кенг машҳур эди. Бироқ, Хитой брендлари томонидан рақобатнинг кучайиши Asusнинг бозордаги мавқеини заифлаштирди. 2018 йилда компания мобил йўналишда қайта қуришдан ўтди ва катта молиявий йўқотишларни бартараф этди. Шундан сўнг, Asus премиум сегмент учун ZenFone моделларига ва ўйинлар учун ROG Phone қурилмаларига устуворлик берди.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2030 йилга бориб смартфонлар йўқ бўлиб кетишини башорат қилмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.