17-18 октябрь кунлари Астанада Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Улитау вилоятлари ишлаб чиқарувчилари иштирокида яна бир қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади. Учта вилоят фермерлари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига 1600 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини таклиф қиладилар.
Ярмаркада гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, сабзавотлар, тухум, балиқ, асал ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади.
Шимолий Қозоғистон вилоятидан 1000 тоннадан ортиқ маҳсулот етказиб берилади. Бунга 110 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 400 тоннадан ортиқ сабзавотлар, 180 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари, 80 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 тонна балиқ, 10 тонна асал, шунингдек, 240 минг дона товуқ тухуми киради.
Павлодар вилояти ишлаб чиқарувчилари 110 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 440 тонна сабзавот, 17 тонна сут маҳсулотлари, 24 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 14 тонна балиқ, 10 тонна асал, 100 минг дона товуқ тухуми ва бошқа маҳсулотларни таклиф қилишади.
Ярмаркага Улитау вилоятидан 60 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 20 тонна сут маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.
Ҳокимликнинг хабар беришича, қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ўтказишнинг асосий мақсади пойтахт аҳолисини юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар билан арзон нархларда таъминлашдир. Харидорлар озиқ-овқат маҳсулотларини воситачиларсиз тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Дала дәмі» қишлоқ хўжалиги ярмаркасида 400 тоннадан ортиқ маҳсулотлар тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.