Ташаббуснинг мақсади — ўқувчилар орасида экологик маданиятни шакллантириш, уларга атроф-муҳит учун масъулиятли бўлишни ўргатиш ва чиқиндиларни қайта ишлашнинг муҳимлигини тарғиб қилишдир.
— Лойиҳа доирасида пластик қопқоқларни йиғиш кампанияси ташкил этилди. Мактабнинг 0 дан 11-синфгача бўлган ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари унда фаол иштирок этишди. Натижада етти мингга яқин пластик қопқоқ йиғилди. Йиғилган қопқоқлардан мактабда катта экологик мозаика яратилди. Шундай қилиб, ўқувчилар пластик чиқиндиларга иккинчи ҳаёт бағишладилар ва уни ижодий ишга айлантирдилар, — дейишади ташкилотчилар.
Лойиҳанинг ўзига хос хусусияти турли синф ўқувчиларини умумий мақсад йўлида бирлаштиришдир. Волонтёрлар биргаликда ишладилар, фикр алмашиш, бир-бирларини тинглаш, жамоавий иш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантирдилар. Ушбу ташаббус мактаб ота-оналари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, лойиҳа "Ҳалол фуқарро" интеграциялашган таълим дастурининг масъулият, меҳнатсеварлик, инновация ва адолат қадриятларини тарғиб қилди.
Лойиҳа раҳбари Болат Айғаним ташаббус ғоясини ишлаб чиқди ва кампанияни ташкил этиш, волонтёрлар ишини мувофиқлаштириш ва экологик мозаикани яратиш жараёнига раҳбарлик қилди.
«Eco Impact» лойиҳаси ҳар бир инсоннинг кичик ҳаракатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган катта ўзгаришларнинг бошланиши бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Астанада ўқувчилар учун сувни тежаш бўйича интерактив маҳорат дарслари ўтказилмоқда.