Астанадан сув босган ҳудудларга яна 20 тонна гуманитар ёрдам юборилди
ASTANA. Kazinform - Аввалроқ Астанадан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга 600 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдами жўнатилган эди. Ҳозирда “Астана ёшлари” ёшлар ресурс маркази Иқтисодий тергов бошқармаси билан ҳамкорликда 2 та юк машинаси ва 20 тонна гуманитар ёрдам йиғиб олинди. Қостанай вилоятида сув тошқинидан жабрланганлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак ва биринчи зарур маҳсулотлар бор, деб ёзади ҳокимлик расмий сайти.
Фото: gov.kz
Штаб кўнгиллилари иссиқ кийимлар, ичимликлар, болалар овқатлари, уй-рўзғор буюмлари, болалар кийимлари, кўрпа-тўшаклар, ёстиқлар қабул қилади.
Бундан ташқари, 500 дан ортиқ кўнгиллилар керакли нарсаларни саралаш ва жўнатишда ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда 9 та гуманитар ёрдамни қабул қилиш пункти мавжуд. Унда 30 га яқин кўнгиллилар ташкилоти иштирок этади. Ҳар куни 200 дан ортиқ кўнгиллилар керакли нарсаларни саралайди ва етказиб беради.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.