«9-май байрами муносабати билан Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган фуқароларга ҳамда бошқа хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларга сафарбар этилган фуқароларга бериладиган тўлов миқдори оширилди. Жумладан, 9 ОҲК (ойлиқ ҳисобод-китоб кўрсаткичи) (31 050 тенге) дан 35 ОҲК (120 750 тенге) га ошди», — деди Айгул Таласова.
Шу билан бирга, брифингда бошқарма бошлиғи ўринбосари пойтахтлик пенсионерларга кўрсатилаётган ёрдамларга алоҳида тўхталди. Унга кўра, 700 нафардан ортиқ пенсионернинг уйларига газ таъминоти учун моддий ёрдам кўрсатилган.
Муаллиф: Алихан Асқар