Кутилмаган таклифдан бироз ҳаяжонланган Малика Тоқтиева рози бўлди ва "ҳа" деди.
«Кайфиятим жуда яхши. Бироз ҳаяжондаман. Ростини айтсам, бундай бўлади деб кутмагандим. Овоз бериш учун ўз участкамга келгандим. Кутилмаганда шундай таклиф бўлиб қолди. Мен бугун икки марта «ҳа» дедим», — дейди Малика Тоқтиева.
Ёшларнинг бу лаҳзаси участкада бўлган одамларнинг эътиборини тортиб, илиқ эмоцияларга тўла ўзига хос воқеага айланди. Абилайхан Егебаев бу кунга 1 йил давомида тайёрланганини айтади.
«Мен ҳаётимдаги энг асосий ва муҳим воқеалар айнан бугун содир бўлганидан жуда хурсандман. Бу мен учун энг унутилмас кун бўлади», — дейди Абилайхан Егебаев.