Бу ҳақда Астана шаҳри Таълим бошқармаси раҳбари ўринбосари Маржан Қайирбаева шаҳар Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, ёз ойларида шаҳар мактаблари қошида оромгоҳлар ва ихтисослаштирилган майдончалар очилади.
“Мактаб қошидаги оромгоҳларда 75 мингдан ортиқ бошланғич синф ўқувчилари ором олади. 5-10 синф ўқувчилари учун эса «Оқитын ұлт: OZYQ ULT», «Болашақ LAB», «GREEN CITY: Балалар таңдауы», «Әділет CAMP», «Smart Bala» ва «САЯХАТ & СПОРТ» йўналишидаги махсус дастурлар тайёрланди”, — деди у.
Шунингдек, пойтахтдаги 32 та мактаб базасида миллий анъана ва маданий қадриятларни тарғиб қилишга қаратилган «Атамекен» фаолият юритади.
Маржан Қайирбаева хусусий мактаблар қошида 35 мингдан ортиқ болани ёзги дам олиш билан қамраб олиш режалаштирилганини айтди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 681 нафар бола шаҳар ташқарисидаги соғломлаштириш оромгоҳларига юборилади.
“Ёзги таътил даврида болалар хавфсизлиги, мазмунли дам олиши ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади”, — деди у.