“Аҳолини ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш мақсадида Қосши шаҳрида 1200 ўринли мактаб, 280 ўринли болалар боғчаси, 350 ўринли кўп тармоқли шифохона қурилади. Шунингдек, сармоядорлар ҳисобидан пойтахтда 900 ўринга мўлжалланган тоғ-кон коллежи ва болаларни соғломлаштириш маркази қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқ жойларда 9 та маданият уйи, 3 та аҳоли дам олиш маскани, 2 та маданий-кўнгилочар мажмуа ва 50 та ташриф буюрувчига мўлжалланган бирламчи тиббий-санитария ёрдами пункти қурилиши режалаштирилган”, — деди вазир.
Унга кўра, агломерациянинг транспорт-логистика инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида комплекс режада 6 та логистика мажмуасини қуриш, электровозларга хизмат кўрсатиш ва шаҳар атрофида доимий йўналишларни субсидиялаш юзасидан сервис марказини қуриш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
“Агломерацияга қарашли аҳоли пунктларида 400 километрдан ортиқ йўл таъмирланади, 300 километр йўл ва 4 та кўприк қурилади. – 700 километр канализация, 500 километр сув таъминоти ва дренаж, 800 километр электр узатиш тармоғи, 3 та қозонхона, 30 километр иссиқлик узатиш линияси, 1 минг 100 километр газ қувурларини қуриш ва модернизация қилиш режалаштирилган”, – деди Нурлан Байбазаров.