Астанада талабалар этносаводхонликни ўрганадилар
13:12, 16 Сентябрь 2025
ASTANА. Кazinform – Энди астаналик талабалар “Этносаводхонлик дарслари”ни ўрганадилар, деб хабар берди Jibek joly телеканали ахборот хизмати.
Бу ҳақда Евроосиё миллий университетида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Ушбу дарсда талабалар оммавий ахборот воситаларида миллатлараро муносабатларга оид масалаларни медиа этикаси нуқтаи назаридан тўғри ёритишнинг нозик жиҳатларини ўрганадилар.
Дарслар ва амалий машғулотлар малакали олимлар томонидан олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида 30 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар малакасини оширади.