“21 июнь куни Астанада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Энергетика идоралари раҳбарлари Қозоғистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2030 йилгача бўлган даврда ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш стратегиясини кўриб чиқади ва тасдиқлайди”, – деди вазирлик расмий вакили.
Унинг сўзларига кўра, учрашув доирасида делегация раҳбарлари ШҲТ форматида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг стратегик ёндашувларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, Айбек Смадияровнинг маълум қилишича, 20 июнь куни ШҲТга аъзо давлатлар илмий-техника идоралари раҳбарлари, транспорт вазирларининг онлайн видеоконференция форматида учрашувлари бўлиб ўтади. Бу иккала тадбир ҳам Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилади.