Танлов шаҳар ҳокимлиги кўмагида «Астана дарини» иқтидорли болалар ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда «Robotek.kz» робототехника мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Робототехника, дастурлаш ва техник мутахассисликларни оммалаштиришга қаратилган чемпионат уч кун давом этади. Мусобақада иштирок этаётган 10-17 ёшли мактаб ўқувчилари «Робо-Сумо», «Кегельринг-квадро», «Биатлон», «Эстафета», «Лабиринт» йўналишлари бўйича беллашади.
«Робототехника бир вақтнинг ўзида математика, физика ва информатикани бирлаштирган ноёб соҳадир. Глобаллашув даврида «ақлли» қурилмалар ривожланмоқда. Хитой, АҚШ ва Жанубий Кореяда роботлар аллақачон жамиятнинг бир қисмига айланган. Биз бу тенденция давом этишига ишонамиз. Бу соҳага қизиққан болалар кўп. Чунки робототехниканинг келажаги катта. Менимча, ушбу чемпионатда иштирок этаётган талабалар ўзларини ёш робототехника муҳандислари сифатида кўрсатишади»
, - деди «Robotek.kz» мактаби директори Санжар Шалқарбеков.